Маҳсулотларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича қўшилиш
ШАРТНОМАСИ
Мазкур Маҳсулотларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича қўшилиш шартномаси Харидорнинг Сотувчидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товар сотиб олиши вақтида Сотувчи ва Харидор ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Шартнома бўйича Сотувчи сифатида:
«RADIUS RETAIL» Масъулияти чекланган жамияти иштирок этади, манзили: 100011, Тошкенгт ш., Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 22А-уй, СТИР: 308132534;
Шартномага қўшилиш ва юқорида кўрсатилган Сотувчи билан уни тузиш учун Харидор Шартномага 1-сонли Иловада белгиланган Аризани (Шартнмоани) имзолаш йўли билан мазкур Шартнома шартларини қабул қилади. Аризада у Шартнома тузаётган Сотувчи кўрсатилади. Харидор томонидан имзоланган Ариза (шартнома) тегишли Сотувчи томонидан имзоланган санадан бошлаб Шартнома тузилган ҳисобланади.
Харидор томонидан Аризанинг (Шартноманинг) имзоланиши Харидорнинг ушбу Шартнома шартларига ҳеч қандай шартлар, истиснолар ёки чекловларсиз тўлиқ ва сўзсиз қўшилиши ҳисобланади. Ариза (шартнома) имзоланган вақтдан бошлаб Харидор Шартнома шартлари билан танишган ва рози бўлган ҳисобланади.
Сотувчи унга Ариза (Шартнома) билан мурожаат қилган ҳар қандай шахсга Шартнома тузишни рад этишга ҳақли.
Сотувчи ва Харидор кейинги ўринларда «Тарафлар» ва алоҳида - «Тараф» деб номланади.
Мазкур Шартномада қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:
Шартнома – ушбу Шартнома, Харидор ва тегишли Сотувчи томонидан имзоланадиган Ариза (шартнома), шунингдек барча ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар.
Ариза – Шартномага 1-сонли Илова бўлиб, у Маҳсулотнинг номи, миқдори, тавсифи ва нархини, Харидор тўғрисидаги маълумотларни, Сотувчи тўғрисидаги маълумотларни, Харидор томонидан танланган Тариф, Товар учун тўловларни амалга ошириш жадвали, шунингдек Тарафларнинг имзоларини ўз ичига олади.
Харидор – Сотувчи билан реквизитлари Аризада (шартномада) кўрсатилган Шартноманинг кириш қисмида кўрсатилган тартибда шартнома тузган, Сотувчидан Шартнома асосида Маҳсулот сотиб олаётган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари).
Скоринг – Сотувчи томонидан амалга ошириладиган, Харидорнинг тўловга лаёқатлилигини (кредит таваккалчилиги) баҳолаш тизими.
Тариф – Сотувчи томонидан тасдиқланадиган Маҳсулотларни сотиш шартлари йиғиндиси.
Товар – Сотувчи томонидан Харидорга сотиладиган, Аризада (шартномада) кўрсатилган товарлар.
Тўлов - нақд пул билан пул мажбуриятини бажариш ёки тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда пул маблағларини ўтказиш;
Нақд пулни акцептсиз ҳисобдан чиқариш - қарзни тўлаш учун банк картасидан (карта ҳисоб-варағидан) ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловлардан маблағларни акцептсиз ҳисобдан чиқаришга тўлиқ ва шартсиз розилик.
1. Шартнома предмети ва қиймати
1.1 Сотувчи номи, миқдори, тавсифи ва нархи Тарафлар томонидан Аризада (шартномада) мувофиқлаштириладиган Маҳсулотни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан топширади, Харидор эса мазкур шартнома шартлари остида тўловни амалга оширади.
1.2 Харидор ўз еҳтиёжлари учун Товарларни сотиб олади.
2. Маҳсулот учун тўлов тартиби
2.1. Харидор томонидан Маҳсулот учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2.1.1. ЎзР ФКнинг 29-боб 1-параграфига ва танланган Тариф шартларига мувофиқ Харидор маҳсулот қийматининг дастлабки тўловини (бошланғич бадал) амалга оширади. (Тарифда бошланғич бадал кўзда тутилмаган бўлса, Харидор дастлабки тўловни тўламайди).
2.1.2. Қолган қисми Харидор томонидан тегишли Тарифда белгиланган бўлиб-бўлиб тўлаш муддати давомида ҳар ой, Аризада (Шартномада) кўрсатилган Тўловлар жадвалига мувофиқ тўлаб борилади.
2.2. Ушбу шартнома бўйича тўлов қуйидаги йўллар орқали ўтказилади:
- нақд пулда тўғридан-тўғри сотувчининг кассасига;
- банк картасидан терминал, интернетдаги иловалар орқали ўтказиш;
- Харидорнинг банк картасидан (карта ҳисобварағидан) қарорисиз маблағларни ечиб олиш.
2.2.1. Ушбу шартномани тузишда Харидор Сотувчига қуйидагиларни тақдим етади:
- харидор қарорисиз банк картасидан (карта-ҳисоб варағидан) пул маблағларини Сотувчи олдидаги қарзини қоплаш учун ечиб олишга тўлиқ ва шартиз розилик;
- унга (Харидорга) тегишли бўлган, ЖШШИР рақами орқали барча мавжуд банк карталаридан, шу жумладан хорижий валюта карталаридан (Visa, UnionPay, MIR, Master Card) пул маблағларни шартномада юзага келган қарздорлиги учун ечиб олиш ва банк картаси бўйича маълумот олиш.
2.2.2. Сотувчи мустақил равишда Харидорнинг қарорисиз, унинг банк картасидан (карта-ҳисоб варағидан) Сотувчи олдидаги қарзини қоплашни ташкил қилади.
2.2.3. Харидор қарорисиз унинг пул маблағларини ечиб олишга асос Харидор томонидан тўловнинг кечиктирилганда пайдо бўлади ва бу асос фақат кечиктирилган тўлов ечиб олишга тегишли.
2.2.4. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, томонлар харидор қарорисиз унинг банк картасидан (карта-ҳисоб варағидан) пул маблағларини Сотувчи олдидаги қарзини қоплаш учун ечиб олишни рухсатсиз харидор банк картасидан (карта-ҳисоб варағидан) фойдаланиш ёки рухсатсиз тўлов эмаслигини тан олишади.
2.2.5. Сотувчининг харидор қарорисиз унинг банк картасидан (карта-ҳисоб варағидан) пул маблағларини Сотувчи олдидаги қарзини қоплаш учун ечиб олиш ҳуқуқи харидор томонидан Сотувчи олдидаги барча тўловларни амалга оширганидан кейин тўхтатилади.
2.2.6. Банк картасидан (карта-ҳисоб варағидан) пул маблағларининг ечиб олинганлиги ҳакида Харидорга (унга СМС-хабарнома хизмати уланган бўлиши шарти билан) СМС-хабарнома орқали хабар берилади.
2.3. Харидор исталган вақтда қарзни қўшимча ёки қисман тўлаш ҳуқуқига ега.
2.4. Қуйидаги ҳолатлардан бирортаси юзага келган: Харидор томонидан навбатдаги тўловни тўлаш муддати бузилган; Харидор томонидан Шартнома шартларидан бирортаси бузилганлиги; Харидорга нисбатан даъво аризаси берилган ҳолларда, агар Сотувчининг фикрига кўра бу Харидор томонидан мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилмаслигига сабаб бўлса, Сотувчи ўзинг рўйхатдан ўтган юридик манзил бўйича фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига шартномада кўрсатилган тўлов жадвалидаги Харидор томонидан юзга келган қарздорлик бўйича даъво аризаси киритишга тўла ҳақли ва Сотувчи томонидан қилинган суд харажатлари шартноманинг 6.1. банди бўйича Харидор томонидан қоплаб берилади. Бу ҳолатда Сотувчи ўз танловига кўра Харидорга талабнома юбориши ёхуд бир йўла суд ёки бошқа органларга мурожаат қилиши мумкин.
3. Маҳсулотни топшириш
3.1. Маҳсулот Харидорга олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг (агар Шартномада назарда тутилган бўлса) Шартнома тузилган кундан бошлаб 30 дақиқадан 3 (уч) соатгача вақт давомида етказилади.
3.2. Харидор харидни Интернет орқали ёки Тошкент шаҳридан ташқарида амалга оширган тақдирда, маҳсулотни топшириш муддати етказиб бериш шартларига қараб ўзгаради.
3.3. Маҳсулот билан бир вақтда Сотувчи Харидорга маҳсулотга тааллуқли ҳужжатлар (техник паспорт, фойдаланиш бўйича қўлланма, кафолат талони) ҳам топширади.
3.4. Маҳсулотни олганлигини тасдиқлаш учун Харидор Маҳсулотларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ёки Сотувчи томонидан Маҳсулотларни топширишда фойдаланиладиган бошқа топшириш ҳужжатини имзолайди.
3.5. Маҳсулотни қутичаси Сотувчига Харидор томонидан гаров сифатида қайтиб берилади ва шартнома шартлари тўлиқ Харидор томоиндан бажарилгандан сўнг, Сотувчи томоиндан Харидорга қайтариб берилади.
3.6. Маҳсулотларни қабул қилиш ва яхлитлигини, тўлиқлигини ва ташқи нуқсонларини текшириш тўғридан-тўғри Маҳсулотни бериш вақтида амалга оширилади ва бу далолатномани имзолаш йўли билан тасдиқланади. Агар маҳсулотларнинг яхлитлиги бузилганлиги, нуқсони ёки нотўлиқлиги аниқланган тақдирда, Маҳсулотни қабул қилиш пайтида Харидор буни далолатномада қайд этиши шарт. Бундай ҳолатда Харидор ёзма шаклда Сотувчига қуйидаги талаблар билан мурожаат қилишга ҳақли:
- сотиб олиш нархини қайта ҳисоб-китоб қилиб, ўхшаш русумдаги ёки бошқа русумдаги лозим даражада сифатли бўлган маҳсулотга алмаштириш;
- ёки маҳсулотнинг сотувдаги нархини мутаносиб равишда камайтириш.
3.7. Харидор топшириш ҳужжати имзоланган кундан бошлаб 1 (бир) кун ичида сабабни кўрсатмасдан маҳсулотларни қуйидаги шартлар асосида қайтариб беришга ҳақли:
- Агар маҳсулот асл қиёфасини сақлаб қолган бўлса ва барча қадоқлаш материалларини (ҳимоя плёнкалари) жойида бўлса;
- Агар қадоқлаш материаллари маҳсулотдан олиб ташланган бўлса ёки харидор томонидан експлуатация белгилари мавжуд бўлса, унда Харидор Сотувчи томонидан белгиланган сервис марказидан маҳсулотнинг яхлитлиги ва янгилиги тўғрисида сертификат олганидан кейин маҳсулотларни қайтариши мумкин. Агар маҳсулотларда експлуатация қилиш белгилари мавжуд бўлса, қабул қилиш тўғрисидаги қарорни Сотувчи ўзи қабул қилади.
3.8. Харидор топшириш ҳужжатини танбеҳларсиз имзолаган тақдирда, Маҳсулот лозим даражадаги сифатда етказиб берилган ҳисобланади ва яхлитлиги, тўлиқлиги ва ташқи нуқсонларига нисбатан эътирозлар қабул қилинмайди.
3.9. Сотувчи кафолат талонига мувофиқ топширилаётган маҳсулотга, ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган муддатга кафолат тақдим қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Кафолат муддатининг амал қилиши Харидорга маҳсулот топширилган вақтдан бошланади.
3.10. Сервис хизмати ишлаб чиқарувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатларга эга бўлган маҳсулотга кўрсатилади.
3.11. Кафолат ҳодисаси остида Харидор томонидан маҳсулотдан фойдаланиш вақтида аниқланган, Харидорнинг айби билан эмас, балки ишлаб чиқарувчининг айби билан юзага келган нуқсон тушунилади. Бошқа барча ҳолларда Сотувчи ва ишлаб чиқарувчи сотиб олинган Маҳсулот ва унинг соз ишлаши учун жавобгар эмас.
3.12. Маҳсулотда яширин нуқсонлар аниқланган ёки кафолат муддати давомида юзага келган тақдирда, Харидор Сотувчига ёзма мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида камчиликларни беғараз бартараф этишга ҳақли. Маҳсулотни кейинги таъмирлаш учун Сотувчигача ёки ваколатли хизмат кўрсатиш марказигача етказишни Харидор ўз ҳисобидан амалга оширади.
3.13. Маҳсулотнинг носозлигини бартараф қилиш бўйича ишларни бажариш Харидорни Маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини бажаришдан ва уларни бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
3.14. Харидор томонидан кафолат муддати давомида эксплуатация қилиш қоидалари бузилганлиги оқибатида юзага келган носозликларни бартараф қилиш Харидор ҳисобидан амалга оширилади. Эксплуатация қилиш қоидаларига риоя қилинмаганлик сервис маркази ходимлари томонидан тузиладиган далолатномаларда экс эттирилади.
4. Маҳсулотга эгалик ҳуқуқи, мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
4.1. Маҳсулотга эгалик ҳуқуқи маҳсулот харид қилган кундан бошлаб Харидорга ўтади. Харидор Маҳсулот унга топширилган пайтдан бошлаб Маҳсулотнинг тасодифий ҳалокати ёки тасодифий шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади.
4.2. Маҳсулот Харидорга топширилган пайтдан бошлаб ва тўлиқ тўлангунга қадар, Харидорнинг маҳсулот учун тўлов мажбуриятини бажаришини таъминлаш учун маҳсулот қутичаси сотувчининг гаровида турибди деб тан олинади. Маҳсулот (гаров предмети) учун гаров баҳоси Аризада кўрсатилган Маҳсулот қийматининг 70% миқдорида белгиланади. Харидор тўлиқ тўлов амалга оширилмагунга қадар маҳсулотни бегоналаштириш, ҳадя қилиш, ижарага бериш, сотиш юбориш, уни бошқа шахсга ишлатиш ёки бошқа йўл билан тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас.
4.3. Мобил уяли телефон алоқа воситалари (телефонлар, планшетлар) сотишда Харидор томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда, Сотувчи ўз хоҳишига кўра мобил қурилмани (телефон, планшет) блоклаш, унга қидирув эълон қилиш, шунингдек, телефон (планшет) Харидор ёки учинчи шахслардан олиб қўйишга ҳақли. Сотувчининг бундай ҳатти-ҳаракатлари Харидорни маҳсулот ҳақини тўлашдан озод қилмайди. Тўлов тўлиқ тўлангандан ва Сотувчининг бузилган ҳуқуқлари тикланганидан сўнг, Сотувчи Маҳсулотни Харидорга топширади.
4.4. Блокланган мобил қурилмалар Харидор томонидан барча мажбуриятлар қопланганидан сўнг 5 (беш) иш куни давомида блокдан ечилади.
4.5. Сотувчи сотилган мобил қурилманинг қутисини (телефонлар, планшетлар) ўзида сақлайди. Маҳсулот қутиси Харидорга у томонидан қарзнинг тўлиқ тўланишидан сўнг берилади.
4.6. Сотувчи сотилган маҳсулотнинг қутисини Харидор томонидан қарз тўлиқ қайтарилгандан кейин 6 (олти) ой давомида сақлайди. Агар харидор қарз тўлиқ қайтарилгандан кейин 6 (олти) ой давомида маҳсулот қутисини талаб қилмаса, маҳсулот қутиси ташлаб юборилади ёки йўқ қилинади.
4.7. Агар маҳсулот қутичаси сотувчининг айби билан йўқолса, Харидор шартнома бўйича қарзни тўлиқ қайтаргандан сўнг 15 (ўн беш) иш куни давомида қуйидаги компенсация вариантларига ҳақли:
- Сотувчи томонидан йўқотилган маҳсулотлар қутичаси учун 1 базавий ҳисоблаш миқдори (БРВ) миқдорида пул компенсацияси ва Маҳсулот қутичаси йўқотиб қўйилганлиги маълумотноасини тақдим етиш;
- Ёки Сотувчи сотилган Маҳсулотни Харидордан тўлик комплектацияли ўхшаш маҳсулотнинг жорий бозор нархида қайтариб сотиб олади.
4.8. Агар тўловларни тўлаш шартлари Харидор томонидан бузилган бўлса ва тўловни қайтармаслик муддати З0 кундан ортиқ бўлса, сотувчи маҳсулотларни қайтариб олиш ва зарарни (тўлов жадвалига мувофиқ тўлиқ тўланмаган маблағлар) тўлиқ миқдорда талаб қилиш ҳуқуқига ега. Қайтариб олинган ва сотилган маҳсулотдан тушум Харидорнинг Сотувчи олдидаги мажбуриятларининг қолдиқ қийматини тўлаш учун ишлатилади. Маҳсулотни сотишдан олинган сумманинг Сотувчи олдидаги мажбуриятлар суммасидан ошган қисми Харидорга қайтарилади.
5. Шахсий маълумотлар.
5.1. Шартномани тузаётиб Харидор Сотувчига Скорингни амалга ошириш, Шартнома тузиш ва Маҳсулотни бўлиб-бўлиб сотиш, Сотувчининг ахборот тизимларида қайд этиш, Шартноманинг бажарилиши, Сотувчининг нормал хўжалик фаолиятини амалга ошириши; Сотувчининг ҳуқуқлардан фойдаланиши ва ўз мижозлари ва ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари бажарилишини таъминлаши устидан назоратни таъминлаш, шу жумладан, ахборотни тақдим этишга қўйиладиган талабларни текшириш мақсадида ўз шахсий маълумотларини қайта ишлаш (тўплаш, қайд этиш, фойдаланиш, тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариб олиш, қиёфасини ўзгартириш, блоклаш, йўқ қилиш, узатиш) учун розилик беради.
5.2. Шартномани бажариш доирасида Харидор Сотувчига қуйидаги шахсий маълумотлар: Фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатдан ўтган манзили, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари, ЖШШИР, телефон рақами, банк карталари реквизитлари, фотосуратлар ва видеолар, шунингдек Харидор томонидан тақдим этилган ёки Шартномани тузиш ва амалга ошириш жараёнида Харидор томонидан олинган бошқа маълумотларни қайта ишлашга розилик билдиради.
5.3. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳам, бундай воситалардан фойдаланмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин. Харидор Сотувчининг шахсий маълумотларни қайта ишлаш бўйича юқорида кўрсатилган мақсадларига эришиши учун ўзининг шахсий маълумотларини топширишга (тақдим қилиш, кириш), шунингдек қайта ишлашни учинчи шахсларга топширишга розилик беради.
5.4. Ушбу розилик Шартнома тузилган кундан бошлаб, Шартнома амал қилиш муддати давомида, шунингдек, бекор қилинганидан кейин 5 (беш) йил давомида амал қилади. Харидор Сотувчига тегишли ёзма талабнома юбориш орқали ушбу розиликни бекор қилишга ҳақли.
6. Тарафларнинг жавобгарлиги
6.1. Агар Харидор қарзни тўлашга кечиккан ёки шартнома шартларини бажармаган бўлса, унда Сотувчи томонидан қилинган барча молиявий харажатларни тўлаш масъулиятини ўз зиммасига олади жумладан, суд харажатлари, адвокат харажатлари, давлат божлари, почта харажатлари, IMEI кодни блоклаш ва ҳ.к.
6.2. Шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда Шартнома шартларини бажармаганлик учун Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
7. Форс-мажор
7.1. Тарафларнинг хоҳиш-иродасига қарши юз берган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ёки олдини олиш мумкин бўлмаган, шу жумладан эълон қилинган ёки ҳақиқий уруш, фуқаролик тартибсизликлари, эпидемия, блокада, эмбарго, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар каби ҳолатлар туфайли мажбуриятларни бажармаганлик учун ҳеч бир Тараф бошқа Тараф олдида жавобгар бўлмайди.
7.2. Тегишли ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат енгилмас кучнинг таъсири мавжудлиги ва давомийлигининг етарлича исботи ҳисобланади.
7.3. Енгилмас кучнинг таъсири оқибатида ўз мажбуриятларини бажара олмаётган тараф зудлик билан бошқа тарафга тўсқинлик ва унинг Шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришга таъсири тўғрисида маълум қилиши лозим.
8. Бошқа шартлар
8.1. Харидор мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини Сотувчининг розилигисиз бошқа шахсларга ўтказишга ҳақли эмас. Сотувчи мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини Харидорнинг розилигисиз бошқа шахсларга ўтказиш, сотиш, ён беришга ҳақли.
8.2. Харидор унга тақдим қилинган барча даъво ва талаблар, исми, отасининг исми ва фамилияси ўзгарганлиги, яшаш рўйхатга олинган жойи, иш жой, телефонлари ўзгарганлиги, банк реквизитлари (банк карталари) ўзгарганлиги, шунингдек Харидорнинг Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида уч кун ичида Сотувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
8.3. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилган бўлиши лозим.
8.4. Маҳсулот учун тўлов бўйича қарздорлик муддати 30 тақвим кунидан ошса, Сотувчи Харидорни шартномада кўрсатилган тўлов жадвали бўйича вужудга келган қарздорликни ундириш учун судга даъво ариза бериш йўли орқали ҳал қилади, агар Харидор томонидан шартномада кўрсатилган тўлов жадвали бўйича такроран қарздорлик вужудга келса, унда Сотувчи такроран судга даъво ариза беради, Сотувчи томонидан амалга оширилган молиявий харажатлар шартноманинг 6.1. бандга мувофиқ Харидор томонидан сўзсиз тўлиқ қоплаб берилади.
8.5. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган ёки у билан боғлиқ бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, иложи борича, Томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
8.6. Агар келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, низоларни кўриб чиқилиши учун Томонлар Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманларо судига (Сотувчининг юридик манзили бўйича) мурожаат қилишга ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2002 йилдаги 26-сон Қарори билан тасдиқланган “Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни сўзсиз ундириш тўғрисидаги ҳужжатлар”, “Нотариат тўғрисида”ги қонунга кўра, қарзни ундириш ижро варақасини бериш йўли билан амалга оширилади.
8.7. Мазкур шартнома Тарафлар аризани (шартномани) имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва Маҳсулот учун тўлов ва Шартномага мувофиқ Харидор тўлаши лозим бўлган барча бошқа суммалар тўлиқ тўлангунга қадар амал қилади.